Pazanda
 
Asosiy » 2010 » Sentabr » 8 » Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?
Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?
0:02 AM
 
Мусулмон биродарим, муслима синглим;
 Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?
 Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.
- Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.
- Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб Шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.
 - Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун
. - Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.
 - Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.
- Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга исломни дин деб рози бўлган кун, Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлганди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан Арафот кунида озод қилганидан кўра кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Аллоҳ таоло яқинлашади, сўнгра фаришталарига бандаларим нимани истаяптилар деб фахрланади» (Имом Муслим ривояти). Арафа куни ҳожилардан бошқалар қиладиган амаллар Рўза Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳ сағира-кичик гуноҳларни ювиб юборади. Абу Қатода ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Арафот кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорот бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти). Тоат-ибодатни кўп қилиш. Нафл намозлар ўқиш, садақотлар бериш, такбир, тасбиҳ ва таҳлил каби зикрларни ҳамда тиловат қуръонни кўп қилиш. Масжидларда эртаю кеч ибодатлар қилиш. Хусусан, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига биноан «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ (у) лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд ва ҳува ала кулли шай’ин қодиир» зикрини кўп айтиш. Пайғамбаримиз бу зикрга ишора қилган ҳолда шундай деган эдилар: «Дуоларнинг яхшиси Арафот кунининг дуоси, мен ва мендан аввалги пайғамбарлар айтган зикрларнинг яхшиси «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу......» деб юқоридаги зикрни ўқидилар. (Жомеъус сахих 1/3274). 3. Такбир. Бу кунда умуман кўп такбир айтиш ва хусусан, бизларга таъйин қилинган арафа куни бомдод намозидан бошлаб то (13- Зул-хижжа) хайтдан кейинги учинчи куннинг аср намозигача фарз намозлардан кейин такбир айтиш. Бу такбирнинг сифати пайгамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган бўлсада, баъзи сахобалардан ривоят килинган; улардан бири Ибн Масъуддан ривоят килинган такбир бўлиб у қуйидагича: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла ила-а-ха иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллахил ҳамд» 4. Дуо. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «дуоларнинг яхшиси Арафа кунининг дуосидир...» - дедилар. Мусулмон биродарим, муслима синглим бу кунларни ғанимат билинг ва ҳамма биродарларни, фарзандларни бу кунда тоъат ибодат ва дуолар қилишга чақиринг. Аллоҳдан тақво қилинг, Аллоҳга илтижо қилинг у эшитувчи қабул қилувчи зотдир. Азизлар, бу улуғ кун кетидан яна бир улуғ кун «ийд қурбон» келади, бу кун энг шарафли кунлардан балки, кунларнинг энг афзалидир; пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳ ҳузурида кунларнинг энг улуғи қурбонлик кунидир» -дедилар. (Абу Довуд ривоят қилган) Биз бу кунни ҳам қадрлаб унинг хаққини чиройли адо этишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз даркор. Бу кундаги суннат амаллар ушбулардан иборат: 1. Эрта тонгда туриб ғусл қилиш, чиройли, тоза кийимларни кийиш, хушбўйланиш сўнгра бомдод намозини жамоат билан ўқиш. 2. Ийд намозига чиқиш. Ийд намозига чиқишдан аввал бирор нарса тановул қилинмайди, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбон хайити кунида намозга чиқишдан олдин бирор нарса емаганлар, намоздан қайтгач, сўйган қурбонликларидан еганлар. 3. Намозга чиқишда иложи бўлса пиёда, бўлмаса сайёрада чиқилади, йўл бўйи такбир айтиб борилади (такбирнинг сифати юқорида ўтди), кетишда бир йўлдан борилса қайтишда бошқа бир йўлдан қайтилади, бунинг иложи бўлмаса борган йўлдан қайтилса ҳам бўлаверади. 4. Намозгоҳга етганда имом чиққунига қадар такбир айтиб ўтиради, имом билан намоз ўқиганидан кейин хутбага қулоқ солади. Чиқишда секин асталик билан бировларга озор бермасдан чиқади. 5. Намоздан кейинги қиладиган биринчи иш агар бор бўлса қурбонликни сўйиш, қурбонлиги бўлмаса қариндош-уруғ, ёру биродарларнинг зиёратига бориш, уларни ҳайитлари билан муборакбод этиб хурсандчиликларига шерик бўлиш. Зиёратни қабристонларга бориб ўликлардан бошланмайди. Бу кун хурсандчилик кунидир, унда қабрларга бориб ўтган мусибатларни эсланадиган кун эмас, уларнинг хаққига дуо қилиш яхши иш бўлиб, бунинг учун қабристонга бориш шарт эмас. Қурбонликни сўйгандан кейин ундан ейиш пайғамбар суннатидан эканини яна бир бор таъкидлаймиз. Қурбонликни учга тақсимлаш афзал; бир қисмини оила аъзоларига, иккинчи қисмини қариндош ва қўшниларга, учинчи қисмини мискин, бева-бечора ва етимларга бериш. 6. Бу кунни фақат беҳуда ўйин-кулгилар билан ўтказиш хатодир, ўйнаб-кулиш билан ҳам Аллоҳга суюкли ишларни қилса бўлади. Қариндош-уруғларни зиёрат қилиш, силайи раҳм қилиш шулар жумласидандир. 7. Бу кунда ҳам бошқа кунлардагидек исроф қилиш, мусиқа тинглаш, эркак ва аёлларнинг аралашиши каби ҳаром ишлардан сақланиш лозим. Ё Аллоҳ ҳамма амалларимизни ўзинг учун холис қилишга тавфиқ ва мадад бер, ислом ва унинг ахлини азиз-мукаррам қил, улардан ғурбатни даф эт, Ё Аллоҳ ҳамма ишларимизни ислоҳ қил, ер юзидаги мўмин бандаларингни хақ устида бирлаштир, Ё Аллоҳ ширк ва унинг аҳлини хор қил, золимларнинг макру-хийлаларини ўзларига қайтар, уларнинг исканжасидан, зулмидан мўмин бандаларингни қутқар, ўзингни ҳабибинг Муҳаммадга, саҳобалари ва ахли байтига салавоту саломлар йўлла! Азиз мусулмонлар кириб келаётган парвардигоримизнинг фазлу-карамидан бўлмиш ушбу улуг айёмлар ҳаммангизга муборак бўлсин!
Bo'lim: Bizning aslimiz-Islom! | Ko'rilgan: 1907 | Qo'shdi: Admina | Teglar: arF kuni, iyd kuni | Baholash: 5.0/3 |
Hamma fikrlar: 7
7 GULNORA KARIMOVA   (2011-05-02 5:50 AM)
.............??????????

5 ali   (2010-12-04 8:37 PM)
amin. ALLOH ROZI BULSIN MEN YAQINDA A'ZO BULDIM ENDI TANIISHIB CHIQYAPMAN MAQOLALAR BILAN .

6 Admina   (2010-12-04 8:53 PM)
AJMAIN

3 1909   (2010-09-17 8:43 AM)
rahmat judayam chiroyli va ta'sirli Allohdan sizdan rozi bo'lsin Amin (sizga Muborak bo'lsin O'tib ketgan Ramazon Xayiti)

4 Admina   (2010-09-17 12:27 PM)
assalomu alaykum
amin, Alloh sizdan ham rozi bo'lsin, amin
Sizga ham Iyd muborak bo'lsin

1 sayyora   (2010-09-11 7:01 AM)
Assalamu alaykum rahmat Alloh rozi bulsin Iyd Ramazon sizg muborak bulsin

2 Admina   (2010-09-11 11:35 AM)
wa alaykum assalom wrwb
ajmain Sayyora, sizgayam Iyd muborak bo'lsin.

Имя *:
Email *:
Код *:
Yakshanba, 2017-10-22, 6:14 PM
Приветствую Вас Гость
Asosiy Mening profilim | Chiqish
Sana
Sana
Sana
Sana
Calls baqlajon banan+kivi shashlik kimbab bodring somsa kartoshka fri tovuq pishirmasi barbucue mayonezli salat pancake asal kartoshka qovurma bodring salat quymoq nonushta baliq kotlet tuxum turkiya taomi baqlajonli pizza qiymali taom sabzavotli salat qovurma salat baqlajon say beshtbarmoq borek 1-2yoshli bolalar uchun bananli tvorog bolalarga alvonlik bolalarga alvonlik1-2yoshli bolalar Pizza qiyma pirog sharbat lavash shaurma hamiri kartoshka qovurma jigar qovurma oshirma hamir bulochka hamiri tovuq tovuq sho'rva cantik chantiq baliq tvorog tortilla mayonez Sabzavot va mayonezli salat hamir belyaj kotlet non murabboli pirog bulochka baliq konservasi karam bug'da pishiriladigan taomlar gamburger tort qiymali koptokchalar teftel biskvit rulet palov hamirli taom bodringli salat blinchik oshirma hamirdan taom Buxorocha osh Buxorocha palov salat baqlajonli salat sabzavotli pizza bolgarskiydan do'lma bolalar uchun tovuq sho'rva pakora baqlajonli rulet salat Bolalar uchun makaron sho'rva cho'zma lag'mon hamiri bolalar nonushtasi uchun Shirguruch bolalar uchun sutli nonushta bolalar uchun mastava Bolalar uchun kotletlar Lavlagili salat Baliqni qovurish Blinchiklar Brokolli qaynatish Baliq-duxovkada tovuq dimlama Brokolli-omlet brokolli-pizza Bananle keks arF kuni chizkeyk cheesecake cheesecake chizkeyk Begoyim sayti
Bo'limlar
O'bek milliy taomlari [8]
Korea taomlari [4]
Xindiston taomlari [6]
Turkiya taomlari [5]
Uyg'ur taomlari [3]
Evropa taomlari [1]
Turli xil mamlakatlar taomlari [2]
Nonushta [19]
Umumiy Taomlar [30]
qovurma,dimlama,suyuq va hkz
Baliqdan taomlar [4]
Tovuqdan taomlar [9]
Somsalar [10]
Manti va xonimlar [3]
Shashliklar [2]
Kotletlar [7]
qiyma mahsulotlari
Gamburgerlar [6]
Shaurmalar [5]
Perajkalar [4]
Tushenkalar [1]
Makaron mahsulotlari [2]
Hamir maxsulotlari [4]
Pizza [8]
Nonlar [5]
Souslar [4]
Garnirlar [1]
Salatlar [20]
Pishiriqlar [4]
Tortlar [12]
Ruletlar [3]
Piroglar [6]
Bulochkalar [6]
Pechen'elar [2]
Kremlar [2]
Sut va sut mahsulotlari [4]
Ichimliklar [6]
Soklar [1]
Tuzlamalar [3]
Boshqalar [10]
Pop-kornlar [4]
Suxariklar [1]
Emizikli onalar uchun reseptlar [2]
6oylik-1yoshgacha Bolalar Taomnomasi [1]
1dan 2yoshgacha Bolalar Taomnomasi [7]
Turli tillardagi reseptlar [3]
Bizning aslimiz-Islom! [5]
Yangiliklar [2]

Copyright Pazanda.ucoz.com © 2017