Pazanda
 
Asosiy » 2010 » Avgust » 10 » Рамазонни кутиб олиш учун 10 насиҳат
Рамазонни кутиб олиш учун 10 насиҳат
1:46 PM

 

Оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбар ва елчиларнинг энг шарафлиси саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва ҳамма асҳобларига саловот ва саломлар бўлсин!

Бу рисола Рамазон ойига соғ-саломат етиб келган мусулмон киши Рамазон ойидан Аллоҳга ибодат қилишда унумли фойдаланиши учун йўлланган.

«Рамазон ойини кутиб олиш учун 10 насиҳат» деб номланган рисоламиз мусулмон киши муборак ойда қандай қилиб ибодатни кўпайтириш услублари ва шу борадаги иймоний ишоралар баёнидир. Аллоҳдан тўғри йўлга йўллашини ҳамда бу ишимни  Аллоҳнинг улуғ юзи учун бўлишини сўрайман.

 

Рамазонни қандай кутиб оламиз?

Ҳар нарсанинг мавсуми бўлгани каби ибодатларнинг ҳам мавсумлари бор. Рамазон ибодат мавсумларининг энг каттасидир. Мусулмон киши ибодат мавсумларини ғанимат билмоғи, бўшлик қилмасдан, ундан унумли фойдаланмоғи, вақтларини жадвалга солиб, ибодатларнинг турлари ва миқдорларини кўпайтиришда тиришмоғи ва бошқалар билан бу соҳада баҳслашмоғи  лозим. Аллоҳ Таоло айтади: «Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар». (Мутаффифун: 26).

 

Мусулмон биродарим, Рамазонни қуйидаги насиҳатлар асосида кутиб олишга ҳаракат қилинг:

 

Биринчи насиҳат: Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.

Салафи солиҳ  Рамазондан олдин "Бизни Рамазонга етказ" деб дуо қилишар, Рамазондан кейин эса "Биздан ибодатларимизни қабул эт", деб дуо қилишарди.

Рамазон ҳилолини кўрганингизда ушбу дуони қилинг: «Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил амни вал ийман вассаламати вал ислам, ваттавфиқи лима туҳиббу ва тардо, Роббий ва Роббукаллоҳ» «Аллоҳу акбар! Эй Аллоҳим! Бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган (ишга) нарсага муяссар этишлик билан чиқаргин. (Эй Ой,) Бизнинг хам, сенинг ҳам Парвардигоринг Аллоҳдир!» (Термизий ва Доримий ривоят қилганлар, ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар).

 

Иккинчи насиҳат: Муборак Рамазон ойига етиб олганингизга Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

Имом Нававий ўзининг «ал-Азкор» китобида: "Кимга очиқ бир неъмат янгиланса-насиб қилса, ёки очиқ бир бало ундан даф бўлса, у Аллоҳ таъолога шукр қилиб сажда қилиши, ёки Аллоҳга лойиқ бўлган ҳамду санолар айтиши мустаҳабдир" деганлар. Банданинг тоат-ибодат қилишга муваффақ бўлиши Аллоҳ бандага берган энг буюк неъматлардан бири бўлса, унинг Рамазонга соғ-саломат кириб келиши. буни унга ато қилган Аллоҳга ҳамду сано айтишини тақозо қиладиган яна бир неъматдир.

Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касийрон, кама ямбағи лижалали важҳиҳи ва ъазийми султониҳ!

 

Учинчи насиҳат: Рамазон кириши муносабати билан хурсандчилик ва шод-ҳуррамликни изҳор қилиш.

Расулуллоҳ саллоллҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини Муборак Рамазон ойи кириб келиши билан қутлаганликлари собитдир. Айтардиларки: «Рамазон ойи кирди, Рамазон ойи муборак ой, унда рўза тутишни Аллоҳ сизларга фарз қилди, бу ойда жаннатлар эшиклари очилади ва дўзахлар эшиклари беркитилади». Имом Аҳмад ривоят қилган.

Саҳоба ва тобеинлар бу ойга қаттиқ аҳамият берар, унинг кириши билан хурсанд бўлардилар. Яхшиликлари кўп  ва раҳматлар ёғиладиган мавсум келгани хабарини эшитишдан кўра катта хурсандчилик борми?!

 

Тўртинчи насиҳат: Рамазондан яхши фойдаланиш учун аввалдан тайёргарлик кўриш.

Афсуслар бўлсинки, кўпчилик одамлар дунё ишларига яхшилаб ўрганиб чиқиб, етарли таёргарликдан кейин киришадилар. Лекин охрат ишларига камдан-кам одам таёргарлик кўради. Бу мўмин кишининг бу дунёдаги вазифасини яхши идрок қилмаслик, нафсини тарбия қилиш йўлида Аллоҳ билан боғланиш учун муҳим бўлган мавсумларни эсдан чиқариш ёки аҳамият бермаслик  самарасидир.

Рамазон ойини кеча ва кундузларини тоат ибодатда ўтказиш учун ҳар бир мусулмон ўзи учун амалий дастур таёрлаши зарур. Қўлингиздаги ушбу рисола Рамазон ойини тоат ибодатда ўтказишга ёрдам беради деб умид қиламиз.

 

Бешинчи насиҳат: Рамазон ойидан унумли фойдаланиш, ҳар бир сониясини солиҳ амаллар билан тўлғазишга қасд қилиш.

Кимки Аллоҳга сидқидилдан юзланса Аллоҳ уни кўзлаган мақсадига еткаради, тоат-ибодатга муваффақ қилади ва яхшилик йўлларини енгил қилиб қўяди. Аллоҳ Таоло айтади:«агар улар Оллоҳга (иймон келтиришда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди». Муҳаммад сураси 21 – оят.

 

Олтинчи насиҳат: Рамазонга тааллуқли ҳукмларни ўрганиш.

Мўъмин Аллоҳга илм билан онгли равишда ибодат қилмоғи керак. Аллоҳ  фарз қилган нарсаларда "билмабман" деган узр қабул бўлмайди. Рамазон рўзаси ҳам шундай фарзлардан бўлиб, ҳар бир мусулмон унинг ҳукмларини Рамазон ойи киришидан аввал ўрганиб чиқмоғи лозим. Шундагина у Аллоҳ даргоҳида қабул бўладиган суратда рўза тутишга муваффақ бўлади. Аллоҳ Таоло айтади: «Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар аҳли илмлардан сўранглар»)Анбиё: 7)

 

Еттинчи насиҳат: Гуноҳ ва ёмон ишларни тарк қилиш, ҳамма гуноҳлардан содиқ тавба қилиб, уларни ташлаб, уларга қайтмасликка азм қилиш.

Рамазон тавба ойидир, киши шу ойда тавба қилмаса қачон тавба қилади, ахир?! Аллоҳ Таоло айтади: «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўъминлар! Шоядки(шунда) нажот топсангизлар». (Нур:31)

 

Саккизинчи насиҳат: Руҳий таёргарлик.

Рамазон фазли ва аҳкомлари ҳақида ёзилган китоб, мақолаларни ўқиш ва шу мавзудаги дарсларни тинглаш билан киши ўзини бу муборак ойни кутиб олишга руҳий таёрлаши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг охирги кунларида асҳобларини Рамазонни ғанимат билишга чақириб «Рамазон ойи келди…» дердилар, ҳадис тўлалигича юқорида ўтди.

 

Тўққизинчи насиҳат: Бу муборак ойда Аллоҳ йўлига даъват қилишга таёрланиш. У қуйидаги суратларда бўлиши мумкин:

-         Масжидда намозҳонларга Рамазон ҳақида қисқа мавъизалар айтиш.

-         Ҳонадонда 5-10 дақиқали дарс уюштириш. Бу дарсда рўза аҳкомларидан ўқиб бериш. Бунинг учун муносиб вақтни ҳар ким имкониятига қараб тайинлайди.

-         Рамазон ҳақидаги китоб ва кассеталар тарқатиш.

-         Рамазон совғасини таёрлаш. Бунда Рамазон ҳақидаги китобча, кассета ва бошқалардан иборат ихчамгина совға таёрлаш мумкин. Совғани ҳалтачага солиш ёки бошқа усулда ўраш мумкин.

-         Камбағал, бева-бечоралар ҳақида одамларга эслатма бериш, қўлдан келганча уларга садақа қилиш, закотни чиқариб шундай кишиларни топиб беришга чақириш.

 

Ўнинчи насиҳат: Рамазонни янги нурли саҳифа билан бошлаймиз. Бу қуйидагилар билан бўлади:

-         Аллоҳга содиқ тавба қиламиз.

-           Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга буюрган нарсаларини қилиш, қайтарган нарсаларидан тийилиш билан эргашамиз.

-           Ота-она, қариндошлар, хотин ва фарзандларимизга яхшилик  қиламиз, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаймиз.

-         Жамиятимиздаги энг солиҳ кишилардан бўлиш ва бошқаларга фойдали бўлишга ҳаракат қиламиз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Одамларнинг яхшироғи уларга кўп нафи тегадиганидир».

 

Мусулмон киши Рамазонни қақраган ер ёмғирни, киши узоқ муштоқ бўлган азизини кутиб олгандай қаршилайди.

Эй Аллоҳим, Бизни Рамазонга еткаргин ва биздан унда қилган ибодатларимизни қабул қилгин!

Биродарингиз:

Холид инб Абдурраҳмон ад-Дарвиш.

Ал-Аҳсаа шаҳри.

Абу Абдурроҳман таржимаси

Bo'lim: Bizning aslimiz-Islom! | Ko'rilgan: 2799 | Qo'shdi: Admina | Teglar: Рамазонни кутиб олиш учун 10 насиҳа | Baholash: 5.0/1 |
Hamma fikrlar: 5
0  
5 Нилуфар   (2011-06-11 11:14 PM) [Entry]
Оллох рози болсин!!

0  
3 marjona   (2010-08-16 3:12 PM) [Entry]
aa xammaga ramazon muborak bulsin azizlarim

0  
4 Admina   (2010-08-16 3:38 PM) [Entry]
wa alaikum assalam wa rahmatullahi wa barakatuh
jazakallah, sizga ham muborak bo'lsin!!!!!!!!!
bormisiz opa,sizni topib bo'lmay qoldiku, teliz ishlamayapti shakilli,kirib turing tez-tez,sog'inib kettik
muslima.uzdayam sog'inishgan sizni rosa

0  
1 cooklover   (2010-08-11 1:21 AM) [Entry]
Assalom alaykum warahmatullohi va barakotu!
Ramazon muborak bulsin, ia yahshi ishlar amallar bn utkazish nasib etsin. ameen.

0  
2 Admina   (2010-08-11 8:42 AM) [Entry]
wa alaykum assalom wa rahmatullohi wa barakatuh
omin, sizga ham Ramazon muborak bo'lsin

Имя *:
Email *:
Код *:
Juma, 2024-11-22, 5:03 AM
Приветствую Вас Гость
Asosiy Mening profilim | Chiqish
Sana
Sana
Sana
Sana
Calls baqlajon banan+kivi shashlik kimbab bodring somsa kartoshka fri tovuq pishirmasi barbucue mayonezli salat pancake asal kartoshka qovurma bodring salat quymoq nonushta baliq kotlet tuxum turkiya taomi baqlajonli pizza qiymali taom sabzavotli salat qovurma salat baqlajon say beshtbarmoq borek 1-2yoshli bolalar uchun bananli tvorog bolalarga alvonlik bolalarga alvonlik1-2yoshli bolalar Pizza qiyma pirog sharbat lavash shaurma hamiri kartoshka qovurma jigar qovurma oshirma hamir bulochka hamiri tovuq tovuq sho'rva cantik chantiq baliq tvorog tortilla mayonez Sabzavot va mayonezli salat hamir belyaj kotlet non murabboli pirog bulochka baliq konservasi karam bug'da pishiriladigan taomlar gamburger tort qiymali koptokchalar teftel biskvit rulet palov hamirli taom bodringli salat blinchik oshirma hamirdan taom Buxorocha osh Buxorocha palov salat baqlajonli salat sabzavotli pizza bolgarskiydan do'lma bolalar uchun tovuq sho'rva pakora baqlajonli rulet salat Bolalar uchun makaron sho'rva cho'zma lag'mon hamiri bolalar nonushtasi uchun Shirguruch bolalar uchun sutli nonushta bolalar uchun mastava Bolalar uchun kotletlar Lavlagili salat Baliqni qovurish Blinchiklar Brokolli qaynatish Baliq-duxovkada tovuq dimlama Brokolli-omlet brokolli-pizza Bananle keks arF kuni chizkeyk cheesecake cheesecake chizkeyk Begoyim sayti
Bo'limlar
O'bek milliy taomlari [8]
Korea taomlari [4]
Xindiston taomlari [6]
Turkiya taomlari [5]
Uyg'ur taomlari [3]
Evropa taomlari [1]
Turli xil mamlakatlar taomlari [2]
Nonushta [19]
Umumiy Taomlar [30]
qovurma,dimlama,suyuq va hkz
Baliqdan taomlar [4]
Tovuqdan taomlar [9]
Somsalar [10]
Manti va xonimlar [3]
Shashliklar [2]
Kotletlar [7]
qiyma mahsulotlari
Gamburgerlar [6]
Shaurmalar [5]
Perajkalar [4]
Tushenkalar [1]
Makaron mahsulotlari [2]
Hamir maxsulotlari [4]
Pizza [8]
Nonlar [5]
Souslar [4]
Garnirlar [1]
Salatlar [20]
Pishiriqlar [4]
Tortlar [12]
Ruletlar [3]
Piroglar [6]
Bulochkalar [6]
Pechen'elar [2]
Kremlar [2]
Sut va sut mahsulotlari [4]
Ichimliklar [6]
Soklar [1]
Tuzlamalar [3]
Boshqalar [10]
Pop-kornlar [4]
Suxariklar [1]
Emizikli onalar uchun reseptlar [2]
6oylik-1yoshgacha Bolalar Taomnomasi [1]
1dan 2yoshgacha Bolalar Taomnomasi [7]
Turli tillardagi reseptlar [3]
Bizning aslimiz-Islom! [5]
Yangiliklar [2]

Copyright Pazanda.ucoz.com © 2024